🇦🇲 Арманистон парламентида яна депутатлар ўртасида муштлашув юз берди
Арманистон парламентида ҳокимиятдаги «Фуқаролик шартномаси» ва мухолиф «Кучли Арманистон» фракциялари депутатлари ўртасида жанжал муштлашувга айланди.
Ҳодиса «Кучли Арманистон» депутати Эдгар Казарян парламент спикери Рубен Рубинянни давлат маблағларини исроф қилишда айблаб, чиқиш қилаётган пайтда бошланган. Рубинян унинг нутқи кун тартибига алоқадор эмаслигини айтиб, микрофонини ўчирган ва сўзини давом эттиришга имкон бермаган.
@Geointriga_uz
Post #43664
7.61K
- ❤ 19
- 🤣 10
- 🤔 4
- 👏 2
- 👍 1
- 🔥 1