🇨🇳 Хитойда реклама ўрнида олимлар ва ихтирочилар портретлари
Хитойда кўча ва жамоат жойларидаги рақамли экранларда шоу-бизнес юлдузлари ва рекламалар ўрнига олимлар, тадқиқотчилар ва ихтирочилар портретлари намойиш этилмоқда.
Бунинг учун автомобиль йўллари бўйлаб ва савдо марказларида ўрнатилган йирик рақамли билбордлардан фойдаланилмоқда.
Бу ўзгаришни Хитой аҳолиси ижобий қабул қилгани айтилмоқда. Кўпчилик олимларни ҳақиқий «юлдузлар» деб атаб, уларнинг илм-фан ва технологияларга қўшган ҳиссаси ҳурмат ва эътирофга лойиқ эканини таъкидламоқда.
@Geointriga_uz
Post #43676
4.59K
- 👏 51
- ❤ 15
- 👍 6
- ⚡ 1
- 🔥 1
- 😢 1