Покистон Ахборот ва радиоэшиттириш вазирлиги Reuters агентлигининг Покистон Саудия Арабистонига 30–40 минг нафар ҳарбий хизматчисини жойлаштиргани ҳақидаги хабарини «тўқилган» деб атади ва унда келтирилган рақам ҳамда тафсилотлар тасдиқланмаганини билдирди.
«Агар саволлар бўлса, уларни тегишли идораларга йўллаш керак. Ўйлаб топилган рақамлар ва тафсилотларни эълон қилиш ўрнига, расмий манбаларга мурожаат қилиш лозим», — дейилади вазирлик баёнотида.
@Geointriga_uz
