Иситиш мавсумида газлашмаган ва газ етиб бормаган ҳудудларда:
▪️ Электр энергияси базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилади.
▪️ Декабрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласи кўриб чиқилади.
▪️ Ижтимоий реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилалар учун даромад мезони оиланинг ҳар бир аъзосига 1,43 млн сўмгача оширилади.
▪️ Бу ўзгариш натижасида қўллаб-қувватлаш қамрови 166 минг оилага кенгаяди.
▪️ Электр ва газда базавий меъёрдан ортиқ истеъмол харажатларининг бир қисмини қоплаш муддати 2028 йил 1 апрелгача узайтирилади.
▪️ Ушбу ёрдам чораси бир йилда 470 минг оилани қамраб олади.
▪️ Шароити оғир маҳаллалардаги 3 мингта хонадон иссиқлик ҳимояси ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминланади.
@Geointriga_uz
