Фарғона вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Охунбобоев бўлинмаси ходимлари томонидан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» ҳамда «Вояга етмаганлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш ойлиги» доирасида профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар давомида темир йўл ҳудудига яқин жойлашган маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда темир йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишининг олдини олиш, уларнинг салбий оқибатларидан огоҳлантириш ҳамда темир йўл ҳудудларида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича профилактик суҳбатлар ташкил этилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналгауланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram




