Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоят ҳудудидаги меҳмонхоналарда фуқаролар ўртасида кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тадбирлар давомида меҳмонхоналарга жойлашган фуқароларга ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган сохта APK файлларидан ҳимояланиш, шубҳали ҳаволаларни очмаслик ҳамда «APK Қўриқчи» мобил иловасини мобил қурилмаларга ўрнатишнинг аҳамияти тушунтирилди.
Шунингдек, меҳмонхона ходимлари ва фуқароларга шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, интернетдан хавфсиз фойдаланиш, киберфирибгарлик ҳолатларига дуч келганда эҳтиёткор бўлиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram






