Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматида Ёшлар куни муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» тадбири ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларга Қўриқлаш хизматининг вазифалари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаролар ва объектларни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тушунтирилди.
Шунингдек, ёшлар махсус хизмат воситалари ва автомашиналар билан танишиб, электрон тир отиш хонасида замонавий тренажёрлар ёрдамида ўзларини синаб кўрдилар.
Тадбир доирасида «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» ҳам ўтказилиб, унда ёшларни қизиқтирган саволлар муҳокама қилинди. Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



