Ёшлар куни муносабати билан ИИВ Малака ошириш институти Фарғона филиалида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
Тадбирда ИИО фахрийлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси парламент аъзоси иштирок этдилар.
Учрашув давомида меҳмонлар ички ишлар органларидаги кўп йиллик меҳнат тажрибаси, касбий фаолият ва ҳаётий сабоқлари билан ўртоқлашиб, ёш ходимларга ўзларининг қимматли тавсия ва маслаҳатларини бердилар.
Тадбир ёш ходимларда касбга садоқат, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳамда устоз-шогирд анъаналарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



