Пайшанба — Ёшлар куни доирасида Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Патруль-пост хизмати бўлинмаларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ҳамда уларга бириктирилган мураббийлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёш ходимларнинг хизмат фаолияти, қонунчилик талабларига риоя этиши ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мураббийларга ўзларига бириктирилган ёш ходимларнинг хизмат фаолиятини доимий назорат қилиб бориш, уларга қонунчилик талаблари ва хизмат интизомига риоя этиш бўйича тушунтиришлар бериш, касбий кўникмаларини шакллантириш ҳамда хизмат вазифаларини виждонан бажаришларига кўмаклашиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек, ёш ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражаси амалий синовлар орқали баҳоланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



