Фарғона тумани 3-сонли техникумида туман ИИБ ҳудуд профилактика инспектори ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими инспектори иштирокида жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган профилактик йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида ўқувчи-ёшларга жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, уларнинг олдини олишда ҳар бир фуқаронинг масъулияти ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, ёшларни турли салбий иллатлар таъсиридан асраш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


