Фарғона тумани 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва психологик барқарорлигини мустаҳкамлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди.
Тадбирда мактаб инспектор-психологи томонидан ўқувчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди. Суҳбат давомида ўқувчиларнинг мактабдаги одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, тенгдошлари билан ўзаро ҳурмат ва соғлом муносабатни шакллантириши, низоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ўқувчиларга турли салбий таъсирлар, ҳуқуқбузарликлар ва зарарли одатларнинг оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, таълимга масъулият билан ёндашиш, спорт ва турли тўгаракларга жалб этилишининг аҳамияти таъкидланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram