Фарғона вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходими томонидан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти ва цех бошлиқлари иштирокида кибермаданиятни юксалтириш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ахборот хавфсизлиги, интернетдан хавфсиз фойдаланиш ва киберхавфларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчиларга шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, шубҳали ҳаволалардан эҳтиёт бўлиш ҳамда киберхавфсизлик қоидаларига риоя этиш бўйича тавсиялар берилди.
Тадбир якунида ходимларнинг кибермаданиятини юксалтириш ва киберхавфларга нисбатан ҳушёрликни ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


