Фарғона вилояти ИИБ ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан Тошлоқ тумани Фароғат МФЙда жойлашган 22-сонли умумий ўрта таълим мактабида қутириш касалигининг олдини олиш мақсадида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тадбир давомида мактаб ҳамшираси билан ҳамкорликда ўқувчиларга қутириш касалиги, унинг олдини олиш чоралари ҳамда ҳайвонлар билан мулоқотда эҳтиёткор бўлиш зарурлиги ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, ўқувчиларга дайди ва эгасиз ҳайвонларга яқинлашмаслик, ҳайвон тишлаган ёки тирнаган ҳолатларда зудлик билан тиббий муассасага мурожаат қилиш зарурлиги тушунтирилди.
Тарғибот жараёнида шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва касалликнинг олдини олишда эҳтиёт чораларига амал қилиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


