Қува тумани ҳокимлиги ҳамда Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда тумандаги "Тиббиёт техникуми"да талабалар ўртасида "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур учрашувда ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларининг тарқалиши ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида сўз юритилиб, ушбу иллатга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш чора-тадбирлари борасида талабаларга тегишли тавсиялар берилди.
Тадбирда гиёҳвандлик хавфини акс эттирувчи видеороликлар намойиш этилди ва талабаларга маълумот берувчи флаерлар тарқатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



