Ўқувчилар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тарғибот тадбирлари
Мактаб ўқувчилари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ЙПХ инспекторлари томонидан йўлларда ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиш бўйича тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, белгиланган пиёдалар ўтиш жойларидан фойдаланиш ҳамда йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш бўйича зарур тушунчалар берилмоқда.
Шунингдек, болаларнинг йўлларда ўзини тутиши, эҳтиёт чораларига амал қилиши ва турли хавфли вазиятларнинг олдини олиш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Post #37126
1.95K



- 👍 3
- ❤ 1