Музейлар — тарихнинг сирли хилқатларини ўзида мужассам этган ҳолда, халқлар маданияти ва қадриятларини тараннум этувчи маскан, давлатларни бир-бирига яқинлаштирувчи кўприк ҳисобланади.
Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш хизмати ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида Марғилон шаҳрида жойлашган «Эркин Воҳидов» номли музейга экскурсия уюштирилди.
Дастлаб, адибнинг ҳаёти ва илм-маърифат йўлидаги изланишларини акс эттирувчи осори-атиқалар ходимларда унутилмас таассурот қолдирди. Музейнинг учта бўлимида сақланаётган маданий ёдгорликлар, адибнинг ижод намуналари ҳамда китоблари билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлдилар.
Музейга уюштирилган бу каби саёҳатлар ходимларнинг маънавий дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, миллий анъана ва қадриятларни ўрганиш, уларни тарғиб этиш ҳамда келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram


