Фарғона шаҳрида “Қизил” тоифадаги маҳаллаларда профилактик ишлар кучайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбарияти томонидан Фарғона шаҳар ҳудудидаги “Қизил” тоифадаги маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарлар билан ҳудудларда хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича учрашувлар ташкил этилди.
Уларга мазкур ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларни тизимли бартараф этиш ҳамда профилактик тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича тушунча ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторларига манзилли профилактика ишларини кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Post #37063
2.25K







- 👍 4
- ❤ 1