Оила-турмуш доирасидаги жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида Бувайда тумани ИИБ ходимлари томонидан низоли оилалар билан профилактик тадбирлар ўтказилди. Ходимлар фуқароларнинг яшаш хонадонларига бориб, оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни ўрганди ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, мактабга сабабсиз қатнамаётган ўқувчиларнинг яшаш ва меҳнат қилаётган жойлари ўрганилиб, улар ҳамда ота-оналари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилди.
Эрта никоҳнинг салбий оқибатларини тушунтириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида аҳоли билан ҳам тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram




