Расмий ахборот
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳрида жанжал оқибатида фуқаро жароҳатланганлиги ҳақидаги хабар вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 12:30 ларда Фарғона шаҳри, Ал-Хоразмий маҳалласи ҳудудида 1987 йилда туғилган Х.А. уйи атрофини тозалаётган вақтида ушбу жойга ахлат ташлаган 1965 йилда туғилган Х.Д. билан ўзаро келишмовчилик ортидан жанжаллашиб кетган.
Жанжал давомида Х.А. қўлидаги супурги билан Х.Д.нинг бош қисмига урган.
Натижада Х.Д. тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойини кўздан кечирган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Post #37080
1.99K

- 👍 4
- ❤ 2