Филология факультетида «Киберхавфсизлик ва ёшлар: интернетдаги таҳдид, фирибгарлик ва ҳимоя» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Фарғона шаҳар Жамоат хавфсизлиги хизмати ходими ҳам иштирок этди.
Давра суҳбатида ёшларнинг интернетдан хавфсиз ва масъулиятли фойдаланиши, киберфирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда турли интернет таҳдидларига қарши ҳушёрликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, талабаларга шубҳали ҳаволалар ва хабарларга ишонмаслик, бегона шахсларга шахсий ҳамда банк маълумотларини тақдим этмаслик, аккаунтлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар берилди.
Тадбир ёшларнинг киберхавфсизлик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, интернет маконида фирибгарлик қурбонига айланиб қолишининг олдини олиш ҳамда ахборотдан фойдаланиш маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉 fviib.uz
🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram



