БУ БОШҚА ГАП
Болаларнинг дадаси далада деҳқончилик қилиб, ҳар хил экин экади. Ҳатто пистагача бор. Нимаики пишса, олдини уйига, болаларига илинади. Бир куни бир бош писта кўтариб келди. Маза кирган, чақса бўлади. Болалари талашиб, писта бошини синдириб, бўлашиб олишди.
‒ Бекор олиб келибсиз-да, дадаси, ‒ деди болаларнинг онаси норози бўлиб. ‒ Энди ҳамма ёқни писта пўчоқ қилиб ташлашади. Орқаларидан супуриб чарчайман.
‒ Бўпти, мен чақмайман, ташлаб юбораман, ‒ деди кичкинтой онаси тараф бўлиб.
‒ Нима?! Ташлавораман дейсанми, ҳечамда! Ахир буни адажоним экканлар, тагларини чопганлар, сув қўйганлар, вой-бў... Қанча меҳнат, сен бўлса ташлавораман дейсан, ‒ деди каттаси кичигига дашном бериб.
Буни эшитган дадажони:
‒ Ҳа... баракалла! Бу бошқа гап, ‒ деб хурсанд бўлиб қўйди.
Post #1404
158
- 👍 7
- 🔥 1