ҒАЙРИДИН ВА МУСУЛМОН ҚЎШНИ
Улар кўп қаватли бинода анчадан бери аҳил-иноқ яшашар эди. Бир сафар мусулмон қўшни мол-мулки нисобга етгани учун қурбонлик сўйди. Гўштидан ғайридин қўшнисига ҳам илинди.
‒ Мен бошқа динданман-ку! – ҳайрон бўлди қўшни.
‒ Бизнинг улуғ Пайғамбаримиз шундай қилганлар, яҳудий қўшниларига қурбонлик гўштидан бериб турганлар. Биз ҳам у зот қилган ишни давом эттириб, савоб оламиз. Жонлиқ сўйиб, қўшниларга, муҳтож хонадонларга тарқатамиз.
‒ Бунинг учун атайлаб мол сўйиб, гўшт тарқатиб юргунча осонгина пулини бериб қўйсанглар бўлмайдими?
‒ Бўлмайди, қўшни, ҳечам бўлмайди! Мана сенга ҳозир гўшт бердим, бола-чақанг билан маза қилиб ейсан, тўғрими?
‒ Тўғри...
‒ Пул берсам-чи? – маъноли кулди мусулмон қўшни.
Ғайридин қўшниси нима демоқчилигини тушунди-да, бош чайқаб:
‒ Бу ёғини ўйламабман, зўр экан ‒ деб қўйди.
Post #1396
266
- 👍 10