ҒИЙБАТЧИНИНГ АҲВОЛИ
Бир одам бошқа бировни ғийбат қилибди. Бу иши билан нариги ғийбати қилинган кишининг гуноҳини тўкиб, ўрнига ўзининг савоби ўтиб қолганини билиб қолгач, унинг олдига бориб:
‒ Мени кечиринг, шундай-шундай бўлди, ‒ деди.
‒ Шугинами? ‒ сўради гуноҳи тўкилган одам.
‒ Йўқ, шугина эмас. Кечирган бўлсангиз, тезда савобларимни қайтариб беринг.
‒ Адашибсиз, бу билан менга эмас гуноҳ ва савобларни ёзиб турадиган фаришталарга учрашишингиз керак эди.
‒ Улар билан қандай қилиб гаплашишни билмайман-да.
‒ Буни ғийбат қилишдан олдин ўйлаш керак эди. Мен ҳам улар билан гаплашишни билмайман, ‒ деган мухтасар жавоб бўлибди.
Post #1394
1.35K
- 👍 10
- 🔥 2
- 🕊 1