TGViewer
Erkin Malik Erkin Malik @erkinmalik · 844 subscribers
Post #1392 597
ИСМЛАР
 
     Ёзганларимда ва мухлислар билан бўладиган суҳбатларда Аллоҳнинг Каломи ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларини ўқиб ўрганиш билан бир қаторда атроф-жавонибдаги эътиборингизни тортган нарсаларни ҳам ўқишни ўрганинг, деб кўп эслатаман.
     Осмон-у ер оралиғида биз кўриб турган жонли ва жонсиз махлуқотларнинг ҳар бири бамисоли Аллоҳ тарафидан бизга тақдим этилган бир китобдир. Фақат уларни тушуниб ўқиш учун бошқача «ҳарф» талаб қилинади холос. Ҳар бир яратилган нарсанинг ранги, ҳиди, таъми, бўй-бастининг ўзи ўқиш учун бир ишора, бир ҳарф. Уларни ҳам Аллоҳ яратган. Уларнинг ҳам яшаши, завол топишида Аллоҳнинг илми ва қудрати, ҳукми мужассам. Уларни ўқий олган одам ўзи билмаган ҳолда камолотга етишиб бораверади. Эътибор қилмаса, ғафлатда ўтиб кетаверади.
     Худди шундай атроф-жавонибни ўқиш ва уқиш билан боғлиқ бу жараённи ҳар куни муомалада ишлатиладиган сўзларга, хоссатан исмларга ҳам муқояса қилса бўлади. Исмлар бамисоли сўз ва ибораларнинг қаймоғига ўхшайди. Ном ва исм билан боғлиқ бу ҳолатни парранда-ю дарранда, ҳатто наботот оламида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, анжир дарахтини олинг. Уни бошқача ном билан атаб бўлмайди, тўғрими? У мевалар орасида энг латиф, энг шифобахши ҳисобланади. Баъзи уламолар анжир дарахти ер юзидаги барча меванинг ибтидоси, турли-туман мева ундан яралган дейишади. Чунки анжир отамиз Одам ато ва онамиз момо Ҳавво билан бирга жаннатдан ерга тушган.
     Одам алайҳиссалом билан момо Ҳавво тақиқланган нарсани еб қўйишганидан кейин устларидаги жаннат либослари йўқолиб, авратлари очилиб қолади. Шунда анжир дарахтининг япроқлари билан ўзларини беркитишган деган ривоятлар бор. Шунинг учун ҳам анжир одамлар наздида азиз ва мукаррамдир.
     Ёки зайтун дарахтини олинг. У ҳам эъзозланиб, номи Қуръонда келади. Аллоҳ Ўзининг Каломида зайтун билан қасам ичади. Нега айнан зайтун билан? Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босиб, ҳамма нарса сув остида қолади. Ўшанда ер юзига биринчи бўлиб зайтун дарахти ўсиб чиқади. Нима демоқчиман? Биз амалда қўллаётган ҳар бир сўз, ҳар бир исмнинг ҳам ўз тарихи бор.
     Эътиборингизни яна бир ҳолатга қаратмоқчиман. Биласиз, ҳафта кунлари душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума, шанба ва якшанба деган ном билан аталади. Лекин улар орасида битта кун алоҳида эътирофга сазовор. Бу кун жумадир. Шу куни туғилган ўғил болаларга Жумабой, қиз болаларга Жумагул, Одинахон деган исмларни қўйишади. Якшанбабой, Душанбахон деган исмларни учратмайсиз. Яна жуманинг «Ҳажжул масакин – мискинларнинг ҳажи» деган улуғ сифати ҳам бор. Бунга сабаб отамиз Одам ато жума куни дунёга келганлар, жума куни жаннатдан ерга тушганлар, жума куни вафот этганлар. Ҳатто қиёмат ҳам жума куни бўлади деган ривоятлар бор.
     Азизлар, ҳаётда қўллаётган ҳар бир исм, ном, сўз ва атамага бефарқ бўлмайлик. Чунки уларсиз биз, бизсиз улар яшай олмайди. Сабаби атама, исм, сўз ва баёнларнинг ҳам, айни дамда ўзимизнинг ҳам яратувчимиз ягона Аллоҳдир!
  • 👍 4
  • 🔥 2
More from @erkinmalik
  1. Oct 17, 2026КИФОЯ У уловида ишхонасига кетар экан, ҳар доим ичида бундай дуо қиларди: «Эй яратган Эгам…
  2. Oct 16, 2026✍️Erkin Malik qalamiga mansub ushbu kitobdan yozuvchining bir qancha qissalari o‘rinolgan…
  3. Oct 16, 2026BU BOSHQA GAP Bolalarning dadasi dalada dehqonchilik qilib, har xil ekin ekadi. Hatto pist…
  4. Oct 15, 2026БУ БОШҚА ГАП Болаларнинг дадаси далада деҳқончилик қилиб, ҳар хил экин экади. Ҳатто пистаг…
  5. Oct 14, 2026Erta bilan nabiram qo‘ng‘iroq qildi. «Barakalla, amallabsan, bolam. Yo‘lda menga qo‘ng‘iro…
  6. Oct 14, 2026ALLOH BERAR QO‘LNI YAXSHI KO‘RADI Kamina tog‘dagi dala hovlimiz va u yerdagi hayvonot olam…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →