TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

@effectuz

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Subscribers
17K
Photos
71.3K
Videos
18.6K
Links
72.5K

Showing posts older than #99212 · Back to latest

Older Posts 8 shown
Post #99202 3.29K
ИИВ матбуот анжумани: 9 ойлик натижалар ва муҳим мурожаатлар сарҳисоби

Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган матбуот анжуманида соҳадаги эришилган натижалар, кибержиноятларга қарши кураш ҳамда ОАВ томонидан кўтарилган долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар камайиб, 4 380 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган ва вазирликка келиб тушган 321 мингдан ортиқ мурожаатнинг 87 фоизи қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, фуқароларнинг 50 фоизи сохта "APK" файллари орқали киберҳужум қурбони бўлаётгани айтилиб, кибермаданиятни ошириш бўйича ҳамкорликка чақирилди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🤔 3
Post #99201 2.92K
Тошкентда икки кун давомида кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилади

Тошкент шаҳрида бугун ва эртага ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда. Кучли ёмғир, момақалдироқ ва тезлиги 10–12 м/с гача етадиган шамол кузатилиши мумкин.

Айрим ҳудудларда чанг бўрони ҳам юзага келиши эҳтимоли бор.

Фуқаролардан об-ҳаво шароитини инобатга олиб, эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99199 3.56K
Украина ҳужуми оқибатида «Яндекс» дата-маркази фаолияти тўхтади

Россиянинг Владимир шаҳридаги «Яндекс» дата-маркази инфратузилмасига зарба берилди. Компания маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида объект фаолияти бутунлай тўхтаган.

Бу сўнгги кунларда «Яндекс» объектларига қилинган учинчи ҳужум ҳисобланади. Ҳодисалардан сўнг Россия ва МДҲ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам компаниянинг айрим хизматларидан фойдаланишда узилишлар кузатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 1
Post #99198 2.84K
Буюк Британия Қирғизистоннинг учта компаниясига санкция жорий этди

Британия томони ушбу компаниялар фаолияти Россия расмийларига наф келтириши ёки уларни қўллаб-қувватлаши мумкин, деб ҳисоблайди.


👉 https://effect.uz/n/263

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 1
Post #99197 2.82K
Ўзбекистон 8 ойда 1,4 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистондан хорижга 1 437,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари қиймати 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган.


Экспорт таркиби:

Сабзавотлар — 551,3 минг тонна;

мева ва резаворлар — 332,8 минг тонна;

тарвуз ва қовун — 198,5 минг тонна;

мош — 36,2 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар — 14,7 минг тонна;

бошқа маҳсулотлар — 304,2 минг тонна.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 1
Post #99196 2.64K
Самарқандда 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқанд шаҳридаги ошхоналардан бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.

👉 https://effect.uz/n/262

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🤷‍♂ 2
Post #99195 2.64K
EFFECT.UZ | Расмий канал Андижонда юк машинаси уйлар ва автомобилларни вайрон қилди: қурбонлар бор Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда автомобиллар шикастланган, бинолар қулаган ва инсонлар ҳалок бўлган. Ҳодиса Нефтчилар қишлоғида…
Булоқбошидаги оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида юк машинасининг тормоз тизимидаги носозлик оқибатида оммавий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди.

Ҳодиса 10 октябрь куни соат 09:40 ларда «Нефтчилар» МФЙ, Кончилар кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, тупроқ ортилган «HOWO» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобилни уриб юборган. Тўқнашув оқибатида йўл бўйидаги дўконларга ҳам зарар етган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 😢 1
Post #99191 2.94K
Ар-Риёд аэропортига ҳужум: 12 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужум оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, қарийб 50 киши жароҳатланган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ракеталардан бири аэропорт терминалларидан бирига келиб тушган. Ҳодисадан сўнг аэропортда эвакуация ишлари бошланган.

Шунингдек, шаҳардаги энг йирик шифохоналар фавқулодда вазият режимига ўтказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 😢 2
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →