TGViewer
Channel ✦ Verified Channel
EFFECT.UZ | Расмий канал

EFFECT.UZ | Расмий канал

@effectuz

🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Subscribers
17K
Photos
71.3K
Videos
18.6K
Links
72.6K

Showing posts older than #99191 · Back to latest

Older Posts 13 shown
Post #99190 3.15K
Туркияда зўравонликка учраган 17 ёшли ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

Бош консулхона томонидан адвокатлар жалб этилиб, фуқарога консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

👉 https://effect.uz/n/260

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 2
Post #99189 3.1K
Ўзбекистон дунёнинг энг нуфузли мамлакатлари рўйхатида 71-ўринни эгаллади

Марказий Осиё мамлакатлари орасида 34-ўринни эгаллаган Қозоғистон ҳам рўйхатга киритилган.

👉 https://effect.uz/n/259

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 3
  • 👎 1
Post #99187 4.46K
Киберхавфсизлик ҳар биримизнинг масъулиятимиз!

Бугун интернет фирибгарлиги кўплаб фуқаролар, айниқса, нуронийлар ва ишонувчан инсонлар учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Шу боис «APK Қўриқчи» иловасидан фойдаланишни оммалаштириш, аҳолига уни ўрнатиш ва ишлатишда ёрдам бериш, киберхавфсизлик қоидаларини содда тилда тушунтириш зарур.

Азиз фуқаролар! Номаълум ҳаволаларни очманг, SMS-код ва банк карта маълумотларини бегоналарга берманг. Яқинларингизни ҳам интернет фирибгарларидан огоҳлантиринг.

Огоҳлик хавфсизлик гарови! Киберфирибгарларга биргаликда қарши турайлик!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99186 3.14K
Томорқадан даромад юқори бўлса, ер солиғининг 90 фоизи қайтарилади

Ўзбекистонда томорқа эгалари белгиланган талабларни бажарган тақдирда, тўланган ер солиғининг 90 фоизини қайтариб олишлари мумкин.

Бунинг учун ҳар бир сотих ердан олинган даромад 25 базавий ҳисоблаш миқдоридан ошиши ва ер солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги керак.

Қайтариладиган маблағ фуқаронинг банк картасига тўғридан-тўғри ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99185 2.99K
Бозорлар нега кетма-кет ёнмоқда? Сабаблар маълум, аммо чоралар етарлими?

Ўзбекистонда бозор ва савдо дўконларидаги ёнғинлар тадбиркорларга миллионлаб зарар келтирмоқда. Бухородаги «Карвон бозори»да юз берган йирик ёнғин эса бу муаммони яна кун тартибига олиб чиқди.

2025 йилда мамлакатда 11 241 та ёнғин содир бўлиб, оқибатда 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 249,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Сўнгги ойларда Тошкентдаги «Изза», «Бешқўрғон», Олмалиқдаги «Ойдин деҳқон бозори» ҳамда бошқа савдо нуқталарида ҳам ёнғинлар кузатилди. Эътиборлиси, «Карвон бозори»да катта ёнғиндан аввал, июль ойида ҳам ёнғин содир бўлган.

Мутахассислар бозорлардаги ёнғинларнинг асосий сабаблари сифатида электр тармоқларига ортиқча юклама тушиши ва газ баллонларидан хавфсизлик қоидаларига зид равишда фойдаланишни кўрсатмоқда. Айрим ҳолларда текширувларда аниқланган камчиликлар ҳам ўз вақтида бартараф этилмаган.

Бу эса муҳим саволни келтириб чиқаради: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилаётгани аниқланса-да, нега бундай фожиаларнинг олдини олиш ҳар доим ҳам уддаланмаяпти?

Тадбиркорларнинг мол-мулки ва инсонлар ҳаётини асраш учун назоратни кучайтириш, аниқланган қоидабузарликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99184 3.55K
TIF TN кодлари бўйича таснифлаш хизмати — янги электрон платформада!

🌏 «Ўзбекэкспертиза» АЖ томонидан маҳсулотларни ТИФ ТН кодлари бўйича таснифлаш хизмати янги электрон платформада бугундан тўлиқ форматда ишга туширилди.

🔗 Платформага ҳавола: https://app.expertiza.uz/?direction_id=2⁠

❕ Энди хизмат бўйича хулосалар фақат электрон шаклда тақдим этилади.

📹 Платформадан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма билан танишинг.

📞 Қўллаб-қувватлаш хизмати: +998 71 230 23 57

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99183 2.79K
Сурхондарёда ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этган устоз ишдан бўшатилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 2-сон техникумда ўқувчига нисбатан номақбул хатти-ҳаракат содир этилгани юзасидан хизмат ўрганиши ўтказилди.

Касбий таълим агентлиги маълум қилишича, ҳолатга алоқадор ишлаб чиқариш таълими устаси К. Э. Эрниёзов билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчилик талаблари асосида бир томонлама бекор қилинган.

Агентлик ўқувчиларнинг шаъни, қадр-қиммати ва шахсий дахлсизлигига тажовуз қилувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатни қоралаб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва назоратни кучайтириш чоралари кўрилишини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99174 3.01K
«Ўзимни Сирдарёнинг ҳам фарзанди деб биламан»: Турдимов сирдарёликлар билан хайрлашди

Эркинжон Турдимов янги лавозимга тайинланиши муносабати билан сирдарёликларга миннатдорлик билдирди.

У салкам икки йил давомида вилоят аҳолиси билан елкама-елка ишлаганини таъкидлаб, Сирдарёни ўзи учун қадрли замин деб атади.

«Мен ўзимни Сирдарёнинг ҳам фарзанди деб биламан. Бу элга доимо таъзим қилиб, чексиз ҳурматим ва миннатдорлигимни билдираман», — деди Турдимов хайрлашув мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🔥 8
Post #99173 2.7K
Андижонда юк машинаси уйлар ва автомобилларни вайрон қилди: қурбонлар бор

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда автомобиллар шикастланган, бинолар қулаган ва инсонлар ҳалок бўлган.

Ҳодиса Нефтчилар қишлоғида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, адирдан тушаётган юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Натижада юк машинаси йўлидаги автомобилларни суриб кетган ва биноларга зарар етказган.

Ҳодиса оқибатлари ва қурбонлар сони бўйича расмий маълумот кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🔥 1
Post #99172 2.8K
Фарғонада замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари: ишлаб чиқаришдан далагача

«Ўзагролизинг» АЖ томонидан Фарғона вилоятида ташкил этилган пресс-тур давомида иштирокчилар қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларнинг қўлланилиши билан яқиндан танишди.

Дастлаб, «Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd» корхонасида қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш жараёни кўздан кечирилди. Кейинги манзил — «Мезон» фермер хўжалиги бўлиб, у ерда замонавий техникаларнинг дала шароитидаги амалий самараси намойиш этилди.

Пресс-турдан кўзланган асосий мақсад — техника ишлаб чиқаришдан тортиб, унинг қишлоқ хўжалигидаги амалий қўлланилишигача бўлган жараённи кўрсатиш.

Зеро, замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш қишлоқ хўжалигида иш унумдорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99171 2.58K
Амударё қуриб бормоқдами? Расмий маълумот эълон қилинди

Ижтимоий тармоқларда Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

2026 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, Термиз гидропостида сув сатҳи 239 сантиметрни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 сантиметр юқори. Керки гидропостида эса сув сарфи секундига 499 куб метр бўлиб, ўтган йилга нисбатан 63 куб метрга камайган.

Вазирлик маълумотларига кўра, бу даврда дарёларда сув сатҳи ва сарфининг пасайиши мавсумий жараён ҳисобланади. Вегетация мавсуми якунлангани сабабли сув омборларида келгуси мавсум учун захира тўпланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99170 2.57K
Кейинги МДҲ саммити Ўзбекистонда ўтказилади

Авazада бўлиб ўтган саммитлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ишонч ва умумий тараққиёт маконига айлантиришга қаратилган муҳим ташаббуслари билан аҳамиятли бўлди.

МДҲнинг навбатдаги саммити Ўзбекистонда бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 👍 52
  • 🔥 15
  • 👎 2
Post #99164 2.83K
Қўшработдаги боғча қурилишидаги нуқсонлар бартараф этилмоқда

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги янги мактабгача таълим ташкилоти биноси сифати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида объектда ҳақиқатан ҳам айрим камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар нуқсонларни жойида кўздан кечириб, уларни бартараф этиш ишларини бошлади.

Маълум қилинишича, мазкур боғча қурилиши 2025 йилда Самарқанд вилояти ҳудудий инспекциясида рўйхатга олинган. Лойиҳа буюртмачиси — Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси давлат муассасасининг Самарқанд вилояти бўлими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
  • 🤷‍♂ 2
  • 👍 1
Older posts →
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →