Амударё қуриб бормоқдами? Расмий маълумот эълон қилинди
Ижтимоий тармоқларда Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.
2026 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, Термиз гидропостида сув сатҳи 239 сантиметрни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 сантиметр юқори. Керки гидропостида эса сув сарфи секундига 499 куб метр бўлиб, ўтган йилга нисбатан 63 куб метрга камайган.
Вазирлик маълумотларига кўра, бу даврда дарёларда сув сатҳи ва сарфининг пасайиши мавсумий жараён ҳисобланади. Вегетация мавсуми якунлангани сабабли сув омборларида келгуси мавсум учун захира тўпланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99171
2.58K
