Бозорлар нега кетма-кет ёнмоқда? Сабаблар маълум, аммо чоралар етарлими?
Ўзбекистонда бозор ва савдо дўконларидаги ёнғинлар тадбиркорларга миллионлаб зарар келтирмоқда. Бухородаги «Карвон бозори»да юз берган йирик ёнғин эса бу муаммони яна кун тартибига олиб чиқди.
2025 йилда мамлакатда 11 241 та ёнғин содир бўлиб, оқибатда 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 249,2 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Сўнгги ойларда Тошкентдаги «Изза», «Бешқўрғон», Олмалиқдаги «Ойдин деҳқон бозори» ҳамда бошқа савдо нуқталарида ҳам ёнғинлар кузатилди. Эътиборлиси, «Карвон бозори»да катта ёнғиндан аввал, июль ойида ҳам ёнғин содир бўлган.
Мутахассислар бозорлардаги ёнғинларнинг асосий сабаблари сифатида электр тармоқларига ортиқча юклама тушиши ва газ баллонларидан хавфсизлик қоидаларига зид равишда фойдаланишни кўрсатмоқда. Айрим ҳолларда текширувларда аниқланган камчиликлар ҳам ўз вақтида бартараф этилмаган.
Бу эса муҳим саволни келтириб чиқаради: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилаётгани аниқланса-да, нега бундай фожиаларнинг олдини олиш ҳар доим ҳам уддаланмаяпти?
Тадбиркорларнинг мол-мулки ва инсонлар ҳаётини асраш учун назоратни кучайтириш, аниқланган қоидабузарликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиш зарур.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99185
3K
