Булоқбошидаги оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди
Андижон вилояти Булоқбоши туманида юк машинасининг тормоз тизимидаги носозлик оқибатида оммавий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди.
Ҳодиса 10 октябрь куни соат 09:40 ларда «Нефтчилар» МФЙ, Кончилар кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, тупроқ ортилган «HOWO» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бир нечта автомобилни уриб юборган. Тўқнашув оқибатида йўл бўйидаги дўконларга ҳам зарар етган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99195
2.64K
EFFECT.UZ | Расмий канал Андижонда юк машинаси уйлар ва автомобилларни вайрон қилди: қурбонлар бор Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда автомобиллар шикастланган, бинолар қулаган ва инсонлар ҳалок бўлган. Ҳодиса Нефтчилар қишлоғида…
- 😢 1