Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди
Абдулазиз Абдулхаков Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 2006 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар «UET Construction» МЧЖ ижтимоий объектлар қурилиши департаменти директори лавозимида ишлаган. Меҳнат фаолияти давомида қурилиш, архитектура ва коммунал хўжалик соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99388
2.3K

- 😢 2
- 👍 1