Янгиҳаёт туманига янги ҳоким тайинланди
Лазизбек Темиров Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
У 1989 йилда Фарғона вилоятининг Фарғона туманида туғилган. 2012 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2021 йилда эса мазкур университет магистратурасини тамомлаган.
У тайинловга қадар Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99393
1.78K

- 🔥 1