Тошкент тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора билан қўлга олинди
Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажумаси ташкил этиши учун туман ҳокимлиги балансида бўлган 1 гектар ер майдонини давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали аукцион савдоларга чиқариб, олиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “г” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99406
1.83K