АҚШ Green Card лотереясини яна ўтказадиган бўлади
АҚШ федерал суди Давлат департаментига кечиктирилган DV-2027 Green Card лотереясини ўтказиш мажбуриятини юклади.
Суд қарорига кўра, аризаларни қабул қилиш 1 ноябрдан кечиктирмай бошланиши ва 30 кун давом этиши керак. Ғолиблар эса 3 декабргача эълон қилиниши белгиланган.
Бу йил лотереяда қатнашиш учун 1 доллар тўлов ва амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш паспортининг электрон нусхаси талаб этилади.
Ариза топширишнинг аниқ санаси ва тартиби АҚШ Давлат департаменти томонидан расман эълон қилинади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99403
977

- 👍 1