Акмал Жумабоев Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди
Акмал Жумабоев 1987 йил Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган.
Маълумоти олий. 2011 йилда Тошкент автомобил-йўллар институтини, 2013 йилда эса мазкур институт магистратурасини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида ёшлар ташкилотлари ва давлат бошқаруви тизимида қатор масъул лавозимларда ишлаган.
2021 йилдан шу кунга қадар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99401
1.92K

- 🔥 3
- 👎 1