Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурорига ўринбосар бўлди
Нилуфар Аллабергенова Яккасарой тумани ҳокими лавозимидан озод этилди ва прокуратура тизимига қайтди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Турли йилларда пойтахтнинг Яшнабод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманлари прокурори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Нилуфар Аллабергенова 2023 йил 9 октябрида Яккасарой туманига ҳоким этиб тайинланганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99400
1.87K

- 👍 3
- 👎 1