Украина ҳужуми оқибатида «Яндекс» дата-маркази фаолияти тўхтади
Россиянинг Владимир шаҳридаги «Яндекс» дата-маркази инфратузилмасига зарба берилди. Компания маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида объект фаолияти бутунлай тўхтаган.
Бу сўнгги кунларда «Яндекс» объектларига қилинган учинчи ҳужум ҳисобланади. Ҳодисалардан сўнг Россия ва МДҲ мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам компаниянинг айрим хизматларидан фойдаланишда узилишлар кузатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Post #99199
3.56K
- 👍 1