"Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, самимий тилакларини етказдим.
Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ян ада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.
Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман", деб ёзади Мирзиёева ўз телеграм саҳифасида
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


