«Президент бобо, мактабимизни бир сменали қилиб беринг». Бойсунлик муаллим бошланғич синф ўқувчиларининг иккинчи сменада ўқиётганидан норози.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Юқори Мачай маҳалласидаги 51 мактаб ўқитувчисининг видеомурожаати тарқалди. Унда бошланғич синф ўқувчилари иккинчи сменада ўқиётгани, уйларига етиб боргунча кеч тушаётгани айтилади. Мактаб ўқитувчиси Умид Пирназаров ўз мурожаатида болалар мактабга қатнашда сойни нобоп кўприк орқали кечиб ўтишларини маълум қилган.
Gazeta мухбири ўқитувчи билан гаплашиб, ҳолат ҳақида фикрларини тинглади. Сурхондарё вилояти таълим бошқармаси ҳолатни ўрганиб, бошланғич синфларни биринчи сменага кўчирган, мактабда синфхоналар камлиги боис дарслар ҳамон икки сменалигича қолган.
Тўлиқ видео: https://youtu.be/dwudILaeZXM
Telegram | Instagram | YouTube
Post #14511
2.2K