У аҳвол жуда ачинарли даражага келганини шундай таърифлайди: «Мен сўзни доскага ёзаман. Шунчаки доскага ёзиб, “кўчириб олинглар” дейман, улар эса ҳатто кўчириб ёзишда ҳам хато қилишади... Бу одамни қўрқитади, чунки ўзингга савол бера бошлайсан: “Ие, муаммо мендами? Нима бўляпти ўзи?” — Мен тамом бўлдим, чарчадим. Жуда толиқдим... Ҳа, баъзи кунлари бу иш менга завқ бағишлайди, лекин ҳар куни шу аҳволга дуч келиш — одамни сўндиради... Юрагим тилка-пора бўляпти».
Ўқитувчининг ниҳоятда хуноб бўлаётганига сабаб — ўқувчиларнинг ўзлаштиришига қараб, ота-оналар ўз бурчини умуман бажармаётганини кўриб турганидадир.
Ҳамма гап ота-оналарга бориб тақалади. Таълим тизимимиз ва ота-оналар фарзандларимиз келажагини барбод қилмоқда. Эсланг, илгари мактабда ҳамма тартибли бўлиши, ҳамма ўқиши ва синфдан синфга ўтиш учун топшириқларни бажариши шарт эди — бошқа танловнинг ўзи йўқ эди. Биз ҳаддан ташқари юмшаб кетдик, масъулият ва жазо тизимини яна қайтариш шарт.
Бу хулоса бизга ҳам нималарнидир эслатмаяптими?
(c) Qayduz
@domlajon
t.me/domlajon