TGViewer
Sattorov qaydlari Sattorov qaydlari @qayduz · 845 subscribers
Post #4803 1.53K
Америкалик ўқитувчи шундай дейди: бошланғич синф ўқувчиларига дарс бериш ниҳоятда оғирлашиб кетгани сабабли у ўзини йўқотиб қўймоқда. Унинг айтишича, 34 нафар ўқувчидан фақат 1 нафаригина имтиҳондан ўтган.

У аҳвол жуда ачинарли даражага келганини шундай таърифлайди: «Мен сўзни доскага ёзаман. Шунчаки доскага ёзиб, “кўчириб олинглар” дейман, улар эса ҳатто кўчириб ёзишда ҳам хато қилишади... Бу одамни қўрқитади, чунки ўзингга савол бера бошлайсан: “Ие, муаммо мендами? Нима бўляпти ўзи?” — Мен тамом бўлдим, чарчадим. Жуда толиқдим... Ҳа, баъзи кунлари бу иш менга завқ бағишлайди, лекин ҳар куни шу аҳволга дуч келиш — одамни сўндиради... Юрагим тилка-пора бўляпти».

Ўқитувчининг ниҳоятда хуноб бўлаётганига сабаб — ўқувчиларнинг ўзлаштиришига қараб, ота-оналар ўз бурчини умуман бажармаётганини кўриб турганидадир.

Ҳамма гап ота-оналарга бориб тақалади. Таълим тизимимиз ва ота-оналар фарзандларимиз келажагини барбод қилмоқда. Эсланг, илгари мактабда ҳамма тартибли бўлиши, ҳамма ўқиши ва синфдан синфга ўтиш учун топшириқларни бажариши шарт эди — бошқа танловнинг ўзи йўқ эди. Биз ҳаддан ташқари юмшаб кетдик, масъулият ва жазо тизимини яна қайтариш шарт.


Бу хулоса бизга ҳам нималарнидир эслатмаяптими?

@qayduz
  • 👍 4
  • 😢 3
  • ❤ 1
More from @qayduz
  1. Oct 16, 2026БМТнинг Аҳолишунослик бўлими 2100 йилгача мўлжалланган глобал демографик прогнозни тақдим…
  2. Oct 16, 2026Дунёнинг энг қудратли мамлакатлари рейтинги: Қозоғистон 34-ўринда, Ўзбекистон 71-поғонада…
  3. Oct 15, 2026Археологлар Туркия қирғоқлари яқинида ёши 4 400 дан 4 700 йилгача бўлган, дунёдаги энг қад…
  4. Oct 15, 2026«Винни-Пух» 100 ёшга тўлар экан, Буюк Британия Нью-Йорк оммавий кутубхонасидан асл тўлдири…
  5. Oct 15, 2026Ахборот сиёсатидаги нўноқлик "Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит"…
  6. Oct 15, 2026iPhone 18 қурилмалари... чўкди Эрон кеча эрталаб Ҳурмуз бўғозида Бирлашган Араб Амирликлар…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →