TGViewer
Sattorov qaydlari Sattorov qaydlari @qayduz · 845 subscribers
Post #4825 181
Ахборот сиёсатидаги нўноқлик

"Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит" каби цензурага йўғрилган босимлар шу кунларда одатий ва оддий ҳолга айланиб бормоқда. Маҳаллий нашрлардан тортиб блогерларгача бўлаётган бундай таъқиқлар "қора туш" давридагидек Би-Би-Си", "Озодлик" каби  чет эл  ОАВлари тегирмонига сув қўймоқда – аудиториясини кенгайтиштиришга хизмат қилмоқда.

Истаймизми-йўқми, ёпиқлик, биқиқлик ҳолатида миш-мишлар урчийверади, омма илгаригидек маҳаллий ОАВга эмас, ташқи манбаларга мурожаат қила бошлайди.

Яқин тўрт-беш кун нари берисида бўлган икки кейс – таълим ва илм-фан вазири ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги лавозимларига тайинловлар давлатнинг расмий нашрлари эмас, саройга яқин блогерлар орқали сиздирилиши ҳам миллий ахборот сиёсатида нимадир хато кетаётганини англатади. Ҳатто, ҳукуматнинг бош нашри ҳам блогерга таяниб тайинловлар ҳақида хабар тарқатди. 

Бу ҳолга келишимиз нимани англатади: ахборот майдонини бой беришда давом этаяпмиз.  Турли мафкура ва ташқи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи ОАВларнинг миллий ахборот маконимизда "жавлон" уришига (билиб) билмай ўз қўлимиз билан шароит яратиб бераяпмиз.
Аслида буни тушуниш учун катта салоҳият ва юксак заковат соҳиби бўлиш шарт эмас.

Гоҳида миллий ахборот сиёсатига масъулларнинг мақсади нима эканлигини тушунмай қоляпман.

@platformauzb
  • 👍 2
  • ❤ 1
More from @qayduz
  1. Oct 16, 2026Сунъий интеллект технологиялари нафақат келажакни шакллантирмоқда, балки ўтмишнинг энг мур…
  2. Oct 16, 2026Юпитерга тушиб кетсангиз нима бўлади? Сиз қўнадиган қаттиқ сиртнинг ўзи йўқ. Бошида аммиак…
  3. Oct 16, 2026БМТнинг Аҳолишунослик бўлими 2100 йилгача мўлжалланган глобал демографик прогнозни тақдим…
  4. Oct 16, 2026Дунёнинг энг қудратли мамлакатлари рейтинги: Қозоғистон 34-ўринда, Ўзбекистон 71-поғонада…
  5. Oct 15, 2026Археологлар Туркия қирғоқлари яқинида ёши 4 400 дан 4 700 йилгача бўлган, дунёдаги энг қад…
  6. Oct 15, 2026«Винни-Пух» 100 ёшга тўлар экан, Буюк Британия Нью-Йорк оммавий кутубхонасидан асл тўлдири…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →