Сунъий интеллект технологиялари нафақат келажакни шакллантирмоқда, балки ўтмишнинг энг мураккаб сирларини очишда ҳам янги даврни бошлаб бермоқда.
200 йилдан ортиқ вақт давомида тарихчилар ва шифршунослар еча олмаган Наполеон Бонапартнинг ҳарбий шифрланган мактуби сунъий интеллект томонидан бир неча соат ичида тўлиқ дешифровка қилинди. 1809 йилда Наполеон томонидан ўз генералига юборилган ва 1300 дан ортиқ сирли белгилардан иборат ушбу мактубда Француз ва Австрия қўшинларининг жойлашуви ҳамда ҳарбий ҳаракатлар режаси баён этилган эди.
Соҳа мутахассислари ушбу воқеани тарих фанида муҳим «бурилиш нуқтаси» деб баҳолашмоқда. Илгари асрий шифрлар ва номаълум қўлёзмаларни ўрганиш фақат тор доирадаги олимлар ва профессионал шифршуносларнинг машғулоти ҳисобланган бўлса, эндиликда сунъий интеллект туфайли кенг жамоатчилик ва оддий тадқиқотчилар ҳам тарихий манбаларнинг сирларини очиш имконига эга бўлмоқда.
Сунъий интеллект моделлари қадимий белгиларни аниқлаб, матнни рақамлаштиради ва тарихий манбаларни ўзаро солиштириб, инсон йиллар давомида қиладиган таҳлилни саналадиган соатлар ичида амалга оширади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу ютуқ архивларда юз йиллаб очилмай ётган минглаб бошқа сирли ҳужжатлар ва қўлёзмаларни тадқиқ этишда мутлақо янги имкониятлар эшигини очмоқда.
@qayduz
Post #4831
84



- 🔥 1