***
Июль – сути оққан келин,
Шира тутар чумолига.
Кўп ёқмай, оз ёққан келин,
Қолмиш неъмат уволига.
Саратоннинг ҳийласидан
Узиб танга қадар соя,
Пушмон туғар чилласида,
Қуёш доя, Қуёш доя.
Қайғусининг залворидан
Майишади ток-сўрилар.
Чириб ётар боғларида
Олма, олча, олхўрилар.
Гарчи ўзи ойдай тўлган,
Ойи ярим, тўлиқ эмас.
Бир вақт мунгда кўнгли бўлган
Онаси ҳам мунглиғ эмас.
Умр гўё бир терс мавсум:
Гоҳ кенг бўлар, гоҳ тор бўлар.
Севилмаган – рафиқа-ю,
Севилганлар хуштор бўлар.
Июль – сути оққан келин,
Ширасини ари талар.
Сут ичмоққа талпинади
Ҳатто морлар, газандалар.
Июль – сути оққан келин...
Г.М.
2026, июль
Post #1438
431
- ❤ 5
- 👍 3
- 🔥 1
- 🥰 1
- 😱 1