НАБИРАМГА
Тоғдек елкаларга тоғ тушди, Ясин,
Оқ, ойдин юзларга доғ тушди, Ясин.
Мудом телба тушди соғнинг умрига,
Телбанинг умрига соғ тушди, Ясин.
Боқма катталарга – ўйлар ўзини,
Ғовлаган бошини, ўчкор кўзини.
Қисмат айтганида қайтмас сўзини,
Қаршимизга узун роҳ тушди, Ясин.
Кулгичингда ухлаб ётаркан офтоб,
Қимтилган лабингда бир сабий хитоб.
Ёдингга жо бўлсин энг буюк Китоб,
Гўдак руҳинг Ерга пок тушди, Ясин.
Октябрь, 2026
Post #1463
72
- ❤ 9
- 🥰 5
- 🔥 2
- 😢 1