Post #1462
100
Байрамларни ёмон кўраман. Чунки байрамларим кўпинча изтироб билан уйғун кечади. Дуо кетган шекилли. Шундай бўлса-да, бугунги санани эсламасам бўлмади: бугун А.Н. билан тўйимизга 27 йил тўлди. Мўл ташвишлару, сийрак қувончлар ичида кечаётган умримизнинг 27-йили. Энг мураккаб вазиятларда ҳам майдалашмайдиган ЭРКАКни учратганим учун тақдиримдан розиман. Зотан, сўнгги йилларда ўзимни-ўзим "қачондир дунёдан ўтсам, тобутимга номард эркакнинг қўли тегмасин" деб дуо қиладиган бўлганман. Бу мен учун жуда муҳим. Шунақа гаплар...
- ❤ 10
- 🔥 5
- 👍 2
- 🥰 1