TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 78.3K subscribers
Post #26748 23.9K
Ўзбекистонда таълим бошқаруви энди қандай ташкил этилади?

Таълим ва илм-фан вазирлиги жорий фаолият ва ташкилий ишларга жавоб беради. Таълим сифати, янги мактаблар, болалар боғчалари ва университетлар қурилиши, шунингдек, тарбия жараёни ва болалар манфаатларини ҳимоялаш уларнинг тасарруфидадир.

Таълимни ривожлантириш маркази таълим лабораторияси вазифасини бажаради. Марказ мутахассислари дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дастурлар ва методикаларни ишлаб чиқади, шундан сўнг уларни амалиётга жорий қилади, мониторинг олиб боради ва такомиллаштиради.

Зафар Ҳошимов раҳбарлигидаги гуруҳ мамлакатдаги таълим сифати ва тузилмасини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ички бизнес-жараёнларни ўрганади ҳамда тизимдаги муаммо ва камчиликларни аниқлайди.

Президент Администрацияси глобал масалалар — таълим соҳасида стратегияни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва умумий сиёсатни юритиш билан шуғулланади.

Манба
More from @davletovuz
  1. Oct 10, 2026“Мен бошқа вилоятда туғилиб ўсган бўлсам ҳам, меҳнат фаолиятимни шу қутлуғ заминда бошлага…
  2. Oct 10, 2026Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади Марк…
  3. Oct 9, 2026Ўзбекистонлик киберхавфсизлик мутахассислари халқаро мусобақаларда 4 та йўналиш бўйича ғол…
  4. Oct 9, 2026🏦Мулоқотдан инвестициялар сари: InfinBANK АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ўзбекис…
  5. Oct 9, 2026Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилма…
  6. Oct 9, 2026Расман! Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →