Ўзбекистонлик киберхавфсизлик мутахассислари халқаро мусобақаларда 4 та йўналиш бўйича ғолиб бўлди
5–7 октябрь кунлари Тошкентда ўтказилган «Киберхавфсизлик саммити — Марказий Евроосиё 2026» доирасида Turan Security компанияси мутахассислари Blue Team, Red Team, AI Underworlds ва Bug Bounty йўналишларида биринчи ўринни эгаллади.
Компания саммитда киберҳужумлардан ҳимояланиш, тизимлардаги заифликларни аниқлаш ва Dark Web тармоғида тарқалган маълумотларни кузатишга мўлжалланган технологияларини ҳам намойиш этди.
Бу натижа Ўзбекистоннинг маҳаллий киберхавфсизлик компаниялари халқаро даражада рақобатлаша олишини кўрсатмоқда.
Манба
Post #26747
14.8K
