🏦Мулоқотдан инвестициялар сари: InfinBANK АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда сиёсий мулоқот доирасидан чиқиб, тобора амалий иқтисодий йўналишга ўтмоқда. Икки давлат алоқаларидаги ижобий ўзгаришлар катта инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишга ҳам замин яратди.
Бу жараёнда банк тизими ҳам фаол иштирок этмоқда. Яқинда InfinBANK раҳбарияти АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан Тошкентда учрашиб, икки томонлама иқтисодий ташаббусларни ва Америка сармоясини жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини келишиб олди.
Тошкентдаги мулоқотларнинг мантиқий давоми сифатида банк делегацияси Бостон, Майами ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлиб, 15 та йирик фонд ҳамда банклар билан музокаралар ўтказди. Учрашувлар якунида Oppenheimer инвестиция банки орқали халқаро бозорга 300 миллион долларгача бўлган облигацияларни чиқариш бўйича дастлабки қадамлар қўйилди.
Олдинда октябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган «C5+1» вазирлар саммити турибди. 100 дан ортиқ АҚШ компанияси қатнашиши кутилаётган ушбу йирик тадбирда иқтисодий ҳамкорлик янада кенгайиши кутилмоқда ва InfinBANK бу жараёнда фаол қатнашади.
Реклама
Post #26746
16.2K
