TGViewer
davletovuz davletovuz @davletovuz · 78.3K subscribers
Post #26745 28.7K
Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозими жорий этилди.

Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги вазифа ва функцияларни бажариш бўйича фаолиятига ўз ваколатлари доирасида умумий раҳбарлик қилиш ҳамда уларнинг ишини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди.

Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юкланди.
More from @davletovuz
  1. Oct 10, 2026“Мен бошқа вилоятда туғилиб ўсган бўлсам ҳам, меҳнат фаолиятимни шу қутлуғ заминда бошлага…
  2. Oct 10, 2026Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади Марк…
  3. Oct 10, 2026Ўзбекистонда таълим бошқаруви энди қандай ташкил этилади? Таълим ва илм-фан вазирлиги жори…
  4. Oct 9, 2026Ўзбекистонлик киберхавфсизлик мутахассислари халқаро мусобақаларда 4 та йўналиш бўйича ғол…
  5. Oct 9, 2026🏦Мулоқотдан инвестициялар сари: InfinBANK АҚШ билан ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ўзбекис…
  6. Oct 9, 2026Расман! Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →