Kun.uz'нинг аниқлик киритишича, таълим соҳасидаги функциялар мухтасар қилиб таърифлаганда қуйидагича тақсимланган:
Таълим ва фан вазирлиги жорий фаолият ва ташкилий ишларга жавоб беради. Таълим сифати, янги мактаблар, болалар боғчалари ва университетлар қурилиши, шунингдек, тарбия жараёни ва болалар манфаатларини ҳимоялаш уларнинг тасарруфидадир.
Таълимни ривожлантириш маркази таълим лабораторияси вазифасини бажаради. Марказ мутахассислари дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дастурлар ва методикаларни ишлаб чиқади, шундан сўнг уларни амалиётга жорий қилади, мониторинг олиб боради ва такомиллаштиради.
Зафар Ҳошимов раҳбарлигидаги гуруҳ мамлакатдаги ўн мингта мактабнинг тузилмасини таҳлил қилади. Таълим сифати ва тузилмасини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ички бизнес-жараёнларни ўрганади ҳамда тизимдаги муаммо ва камчиликларни аниқлайди.
Президент Администрацияси глобал масалалар — таълим соҳасида стратегияни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва умумий сиёсатни юритиш билан шуғулланади.
Kun.uz расмий канали
